20 май куни соат 08:00 атрофида А380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлининг 750-километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

43 ёшли фуқаро бошқарувидаги Cobalt йўналишида олдинда ҳаракатланиб кетаётган КамАЗ юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган. Катта тезликда келган енгил машинани КамАЗ ҳайдовчиси илғашга ҳам улгурмаган.

ЙҲХБ маълумотларига кўра, ҳалокат оқибатида Cobalt йўловчиларидан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этган. Қурбонларнинг бири 20 ёшга тўлмаган бўлган. Ҳозирда ҳайдовчи ҳам шифохонада экани айтилмоқда.