31 январь куни Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишини Яккасарой туман суди кўриб чиқади, деб хабар берди Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.

Судланувчи А.Т. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) қуйидаги Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан айбланмоқда:

  • 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж», «з», «о» бандлари;
  • 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «в» банди;
  • 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми;
  • 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми;
  • 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш);
  • 137-моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми «б» банди;
  • 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисми.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилганди. Мазкур ишда гумонланувчи 29 ёшли эркак марҳуманинг хонадонида аввалроқ таъмирлаш ишларини амалга оширгани маълум бўлганди.