Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамкорлигида 25−26 апрель кунлари Тошкентда руҳий саломатлик хизматларини кучайтириш ва стигмани камайтириш бўйича минтақалараро сиёсий мулоқот ўтказилмоқда.

Тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари ҳам келган.

Учрашув Умумевропа руҳий саломатлик коалицияси доирасида ўтказилмоқда. Ушбу ҳамкорликнинг мақсади Марказий Осиёни ўз ичига олган ЖССТ Европа минтақасида руҳий саломатлик натижаларини яхшилашга ёрдам беришдир.

Тадбирда руҳий касалликлар кенг тарқалганлиги, тахминан ҳар 7 кишидан 1 нафари руҳий касалликдан азият чекаётгани қайд этилди. Охирги йиллардаги воқеалар, жумладан, COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган кескинликлар ва ҳозирги яшаш нархининг ошиши одамларнинг руҳий фаровонлигига янада таъсир қилди.

психиатрия, депрессия, безовталик

Фото: ЖССТ

Йиғилишда аҳолининг бевосита яшаш жойида руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлаш йўллари муҳокама қилинган асосий масалалардан бири бўлди. Бу нафақат кўпроқ одамларга руҳий саломатлик хизматидан фойдаланишга ёрдам беради, балки уларнинг узоқ муддатли тикланишига ва мустақил яшаш қобилиятига ҳисса қўшади.

Бу, албатта, катта инвестицияларни талаб қилади. Бироқ, ЖССТ экспертлари руҳий касалликларни эрта даволаш нафақат одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, балки мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши учун ҳам зарурлигини таъкидладилар. Чунки меҳнат ва интеллектуал бозорнинг асосини ташкил этувчи ёшлар безовталик ва депрессияга кўпроқ учрайди.

Сурункали руҳий касалликларни даволашни деинституционализация қилиш

ЖССТнинг Европа минтақасидаги соғлиқни сақлаш тизимлари ва сиёсати директори доктор Наташа Аззопарди-Мускат «Газета.uz»га бундай тизим қандай ишлаши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

психиатрия, депрессия, безовталик

Фото: euractiv.com.

Йиғилишда аҳолининг бевосита яшаш жойида руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлаш йўллари муҳокама қилинган асосий масалалардан бири бўлди. Бу нафақат кўпроқ одамларга руҳий саломатлик хизматидан фойдаланишга ёрдам беради, балки уларнинг узоқ муддатли тикланишига ва мустақил яшаш қобилиятига ҳисса қўшади.

Бу, албатта, катта инвестицияларни талаб қилади. Бироқ, ЖССТ экспертлари руҳий касалликларни эрта даволаш нафақат одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, балки мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши учун ҳам зарурлигини таъкидладилар. Чунки меҳнат ва интеллектуал бозорнинг асосини ташкил этувчи ёшлар безовталик ва депрессияга кўпроқ учрайди.

Сурункали руҳий касалликларни даволашни деинституционализация қилиш

ЖССТнинг Европа минтақасидаги соғлиқни сақлаш тизимлари ва сиёсати директори Наташа Аззопарди-Маскат «Газета.uz»га бундай тизим қандай ишлаши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

«Ҳозирда безовталик ва депрессия каби умумий ҳолатларни тезда аниқлаш ва даволаш қобилиятини яратиш керак, чунки нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлик муаммолари билан келган одамлар сонининг кўпайиши тенденцияси мавжуд», — деди ЖССТ вакили.

«Бизнинг ёндашувимиз қуйидагича: оилавий шифокорлар ва ҳамшираларнинг руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларни эрта аниқлашлари, зарур ёрдам ва ғамхўрлик кўрсатишлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида даволанишлари учун уларнинг малакаси, кўникмалари ва имкониятларини такомиллаштириш, мустаҳкамлаш устида ишлаймиз», — дея тушунтирди Наташа Аззопарди-Мускат.

ЖССТ вакилининг аниқлик киритишича, беморлар билан оилавий шифокор ва ҳамширадан ташқари психолог ҳамда ижтимоий ишчидан ташкил топган гуруҳ шуғулланиши мумкин. Беморни психиатрга ёки ихтисослаштирилган тиббий муассасага фақат янада мураккаб ҳолатларда юбориш зарур бўлади.

«Бу стигмани камайтиришга ёрдам беради ва аҳолининг руҳий саломатлик хизматидан фойдаланишини осонлаштиради», — дея қўшимча қилди у. «Руҳий касалликлари бўлган одамларнинг стигмаси уларнинг жамият томонидан рад этилиши ва камситилишини англатади. Бемор оилавий шифокорга мурожаат қилиб, одатдаги консультация давомида ўзининг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни эркин муҳокама қилиши мумкин бўлади. Одамнинг психиатрия клиникасига бориши шарт эмаслиги туфайли стигма камаяди».

Шифокорлар бундай беморни малакали тарзда қўллаб-қувватлашлари учун ЖССТнинг mhGAP (Mental Health Gap Action Programme) махсус дастури мавжуд, дея таъкидлади ташкилот вакили. Дастурда айтилишича, тўғри парвариш, психо-ижтимоий ёрдам ва дори-дармонлар билан ўн миллионлаб одамлар депрессия, шизофрения ва эпилепциядан халос бўлишлари, ўз жонига қасд қилишдан қочишлари ва нормал ҳаёт кечиришлари мумкин.

ЖССТ, шунингдек, сурункали руҳий касалликларни даволашни институционализация қилишни таклиф қилади.

«Даволашнинг турли усуллари ва ёндашувлари мавжуд. Ҳозир руҳий саломатлик ҳолати депрессия ва безовталикдан кўра жиддийроқ, масалан, психоз ва шизофрения билан оғриган одамлар муассасалардан ташқарида яшашлари мумкин», — деди Наташа Аззопарди-Мускат.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда умумий, оғир бўлмаган, айниқса ёшлар орасида кенг тарқалган руҳий касалликлар, шунингдек, жиддийроқ тиббий ёрдамга муҳтож бўлганлар учун ҳам хизматлар тақдим эта оладиган руҳий саломатлик мутахассислари тармоғини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

«Даволашни шундай ташкил қилиш мумкинки, ўткир, оғир руҳий бемор қисқа муддатда муассасада даволаниб, қолган вақт давомида зарур ёрдамни олган ҳолда жамиятда яшасин», — дейди Наташа Аззопарди-Мускат.

Шу билан бирга, ЖССТ ҳар бир мамлакат учун бундай тизимни интеграция қилиш учун тайёр моделларни таклиф қилмайди. Бунинг ўрнига, ташкилот ўз мамлакатларига хос моделларни ишлаб чиқа оладиган тиббиёт мутахассислари, соғлиқни сақлаш ходимлари, давлат ва нодавлат ташкилотлардан иборат субминтақавий коалицияларни йиғмоқда.

«Ушбу ечимларни бир мамлакатдан нусхалаб бўлмайди ва худди шу тарзда бошқа мамлакатда ҳам дарҳол амалга ошириб бўлмайди. Бундай тизим нафақат тиббий, балки ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳам асосланган бўлиши керак: руҳий касалликларни даволаш оила аъзоларининг иштирокини талаб қилади, шунингдек, агар у бола бўлса мактабларни иштироки ҳам зарур. Шу боис Марказий Осиёнинг бешта давлатини бирлаштиришга ҳаракат қилинди, чунки улар умумий тарих, қадриятлар ва маданий хусусиятларга эга», — деди Наташа Аззопарди-Мускат.

Хулосада, ЖССТ вакили ушбу лойиҳага қизиқиш ва Ўзбекистон президенти Администрациясининг эътиборини олқишлади.

«Шунингдек, жамият ва бизнесни руҳий саломатликни таъминлаш ва руҳий муаммоларни олдини олиш учун ҳамма нарсани қилишга чақирмоқчиман. Буни мактабларда ҳам, иш жойларида ҳам қилиш керак», — дея хулоса қилди шифокор.

Эслатиб ўтамиз, 2022-йилнинг март-май ойларида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Ўзбекистондаги ўсмирларнинг психологик саломатлиги бўйича тадқиқот ўтказган эди. Унда Тошкент шаҳри ва республиканинг барча вилоятларидан 299 та мактабдан 22 854 нафар 6, 9, 11-синф ўқувчилари иштирок этган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўқувчиларнинг катта қисми (15,4%) безовталик (ўртача ва оғир босқичи) ва депрессиядан (9,8%) азият чекмоқда.