Тошкент метрополитени Рамазон ҳайити куни ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Бу ҳақда ДУК матбуот хизмати хабар қилди.

«Рамазон ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ҳайити қайси куни нишонланиши ҳақида 20 апрель куни эълон қилинишини билдирган эди.

«Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун ишчи гуруҳ шуғулланмоқда. Ҳайитнинг 21 апрель, жумага тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар мавжуд», — дейилади хабарда.