«авариялар» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 4 ой ичида салкам 500 киши ЙТҲ қурбони бўлди
29 май 2023, 13:09 3

Ўзбекистонда 4 ой ичида салкам 500 киши ЙТҲ қурбони бўлди

2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этди.

Фото: Қашқадарёда йўл-транспорт ҳодисаларига қарши кураш
20 апрель 2023, 23:34

Фото: Қашқадарёда йўл-транспорт ҳодисаларига қарши кураш

Қашқадарёдаги йўллардан бирининг четига аварияга учраган автомобиль ўрнатилди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, бу йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонидан юк машинаси пастликка тушиб кетди
14 апрель 2023, 20:10

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонидан юк машинаси пастликка тушиб кетди

Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи кабинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.

Ярим йил ичида ЙТҲлар оқибатида 784 киши ҳалок бўлди
20 июл 2022, 08:39

Ярим йил ичида ЙТҲлар оқибатида 784 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистонда олти ойда 3559 та ЙТҲ содир бўлди (бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 фоизга кам), уларда 2775 киши жароҳат олди (-2,4%), 784 киши эса ҳалок бўлди (-13,9%). ЙТҲларнинг қарийб тўртдан бири тезликни ошириш оқибатида юзага келган. Салкам ярми эса пиёдаларни уриб кетиш билан боғлиқ.

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим — 24 фоизга кўпайди
17 феврал 2022, 12:46

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим — 24 фоизга кўпайди

2020 йилда пандемия даврида бахтсиз ҳодисалар ҳамда уларда ҳалок бўлган ва жароҳатлар сони бўйича статистик маълумотлар камайганидан сўнг, 2021 йилда бу кўрсаткичлар кескин ошди. Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари тезликни ошириш ва ҳаракатни нотўғри ташкил этишдир. Пиёдалар ўтиш йўлакларида қанча одам уриб юборилган бўлса, белгиланмаган жойларда ҳам шунча одам қурбон бўлган.

2021 йилда авария сабаб 2,5 мингга яқин одам вафот этди — президент
11 феврал 2022, 12:35

2021 йилда авария сабаб 2,5 мингга яқин одам вафот этди — президент

2021 йилда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, унда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳат олган. Авариялар оқибатида 2,5 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, шундан 263 нафар ёш бола ҳисобланади. Президент видеоселекторда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берди.

Коронавирусдан эмас, ЙТҲлардан жуда кўп одамлар ўлиб кетаяпти — президент
26 январ 2022, 22:20

Коронавирусдан эмас, ЙТҲлардан жуда кўп одамлар ўлиб кетаяпти — президент

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қараганда йўллардаги авариялар оқибати одамлар кўпроқ вафот этаётганини таъкидлади. «Нимага куйиб-пишмаймиз? Нимага ўлим кўпайяпти?», — деб сўради у. Президент ҳайдовчиларни ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича топшириқ берди. «Дарсга бормасдан гувоҳномани оляпти. Нима, Ўзбекистонда қонун йўқми?», — деди у.

«Ҳалок бўлганлар учун жавобгармиз». Ўзбекистонда ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди
20 ноябр 2021, 21:09

«Ҳалок бўлганлар учун жавобгармиз». Ўзбекистонда ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди

Ўзбекистонда илк бор ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди. Йўл ҳаракатининг турли иштирокчилари ва муҳандислар кўча ва йўллардаги хавфсизлик, болаларга ЙҲҚни ўқитиш дастурлари, Тошкентда велосипед инфратузилмаси муаммолари ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Йўллардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди
1 июн 2021, 16:48

Йўллардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди

Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди. Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг