7 апрель куни Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ижод мактаби ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев охирги марта ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонда бўлиб қайтганди.