Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси Қиролликка Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни маъқуллади, дея хабар бермоқда Саудия ахборот агентлиги. Сешанба куни қирол Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.

Меморандум ўтган йилнинг кузида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида имзоланганди. Кейин Миср ва Қатар билан ҳам худди шундай ҳужжатлар тузилди.

Маълумот учун, саккиз давлат — Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ШҲТга аъзо. Тўртта давлат — Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга. 2021 йилда Эрон мақомини аъзо давлат даражасига кўтариш жараёни бошланди. 2022 йилда худди шундай тартиб Беларусга нисбатан бошланганди.

Тўққиз давлатга ШҲТ доирасида мулоқот бўйича ҳамкор мақоми берилди — булар Озарбайжон, Арманистон, Миср, Камбоджа, Қатар, Непал, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланкадир.

2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган саммитда Баҳрайн, Малдив ороллари, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Мянманинг мулоқот бўйича ҳамкор давлатлари мақомида ШҲТга аъзо бўлиш тартиби бошланганди.