Нукус воқеалари бўйича судланган 16 кишининг адвокатлари судга апелляция шикояти киритди, дея хабар қилмоқда Олий суд матбуот хизмати.

2022 йил 1−2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар шахсга нисбатан 2023 йил 31 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми эълон қилинганди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан судланувчилар Даулетмурат Таджимуратов, Полат Шамшетов (марҳум), Саипназар Калимов, Султанбек Каипов, Арсилан Темирханов, Саидабулла Медетов, Нурлан Султамуратов, Аллабай Токимбетов, Разбек Бекмуратов, Байрам Сейтниязов, Амирбек Адилбеков, Полат Нурниязов, Нурлан Найипов, Бахтиёр Кадирбергенов, Даулетмурат Жиемуратов и Кахарман Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан апелляция шикояти киритилган.

Прокуратура томонидан эса мазкур суд ҳукмининг судланувчилар Лолагул Каллиханова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев и Азамат Нуратдиновга оид қисмига нисбатан протест келтирилган.

Жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисми киритилган шикоятлар ва келтирилган протестга асосан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиши қайд этилган.

Апелляция инстанцияси судининг жиноят ишини кўриб чиқиши санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълум қилинади, дейилади Олий суд хабарида.