Тожикистонда мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида кеча тунда мамлакатда юз берган зилзиладан кўрилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича республика комиссияси тузилди, дея хабар берди «Ховар» давлат ахборот агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 23 мартга ўтар кечаси Тожикистонда содир бўлган 6 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилган эди. Зилзила эпицентри Кўҳистони Мастчоҳ тумани, Лангар қишлоқ жамоати Палдорак қишлоғида, 11 км чуқурликда жойлашган. Зилзила кучи эпицентрида 5−6 балл, пойтахт Душанбеда эса 3−4 баллни ташкил қилган. Эрталаб содир бўлган иккинчи зилзила ўчоғи ҳам худди шу ҳудудда бўлиб, магнитудаси 4,8 баллни ташкил қилган.

23 март куни тушдан кейин ишчи гуруҳ воқеа жойига бориб, табиий офат оқибатлари билан танишди.

Агентлик маълумотларига кўра, туманнинг олти қишлоғида асосан пойдевори бўлмаган ёрдамчи иншоотлар шикастланган. Уйлар ва йўллар қисман шикастланган. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Вилоятда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари бошлаб юборилди. Мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода зарар кўрган уйларда истиқомат қилувчи оилалар хавфсиз жойларга кўчирилиши, зилзиладан жабр кўрган аҳолига қурилиш материаллари, ун, ёғ, гуруч, гўшт қисқа муддатларда етказиб берилишини маълум қилди.

Журналист Ҳикмат Фитратий Facebook`да воқеа жойидан суратларни жойлаштирди.

«22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси содир бўлган зилзила натижасида [бир қанча қишлоқлар]даги ўнлаб молхоналар вайрон бўлган, шунингдек, баъзи уйларда ёриқлар пайдо бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аҳолининг чорва моллари қулаб тушган молхона томлари остида нобуд бўлган», — деб ёзади у.

Фото

зилзила, зилзила оқибатлари, тожикистон, қоҳир расулзода

Фото: Fitrati Hikmat

Фото: Тожикистоннинг Сўғд вилояти маъмурияти