«дубай» тегли мақолалар


БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди
20 апрель 2024, 00:50

БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди

БААда ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида кўплаб муассасалар, хусусан, аэропортлар фаолияти тўхтатилганди. Шу сабабли 52 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 кун давомида Дубай аэропортининг кутиш залида қолиб кетди. Музокаралардан сўнг улар Uzbekistan Airways самолётида Тошкентга қайтарилди.

Кучли ёмғир туфайли Дубайни сув босди, уларни булут экиш ишлари қўзғатган бўлиши мумкин — Bloomberg
18 апрель 2024, 09:45 1

Кучли ёмғир туфайли Дубайни сув босди, уларни булут экиш ишлари қўзғатган бўлиши мумкин — Bloomberg

БААда сўнгги 75 йил ичида рекорд даражада ёғингарчилик кузатилди. Дубай бундан энг кўп зарар кўрди — кўча, уйлар, савдо марказлари ва аэропорт сув остида қолди. Ҳодисани ҳукумат қурғоқчил иқлимда ёмғир чақириш учун фойдаланадиган булут экиш ишлари келтириб чиқарган бўлиши мумкин, деб ёзди Bloomberg.

Дубайда жиноий тўда гаровида ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди
2 январ 2024, 10:09

Дубайда жиноий тўда гаровида ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди

Дубайда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик эркак қутқарилди. Ундан 200 минг доллар пул талаб қилинган, пул берилмаган тақдирда жонига қасд қилиш билан қўрқитилган. У Бош консуллик дипломатлари кўмагида озодликка чиқарилди.

Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича конференцияда қатнашиш учун Дубайга боради
30 ноябр 2023, 09:19

Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича конференцияда қатнашиш учун Дубайга боради

Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида қатнашади
13 ноябр 2023, 14:15

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида қатнашади

Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Саҳро ва келажак юзлашган манзил: нима учун Дубайга саёҳат қилиш керак?
23 сентябрь 2023, 00:01

Саҳро ва келажак юзлашган манзил: нима учун Дубайга саёҳат қилиш керак?

Дубай — кичик балиқчилар қишлоғидан осмонўпар бинолар марказига айланган мегаполис, турли миллат вакилларини ўзида жамлаган дунё пойтахти, БААнинг Форс кўрфази қирғоғидаги энг йирик шаҳри. Яқин Шарқдаги энг йирик тижорат ва сайёҳлик маконидан «Газета.uz» мухбири репортаж тайёрлади.

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
18 март 2023, 09:19

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.

Нега Дубай — «келажак шаҳри» деб аталади?
16 октябр 2022, 20:00

Нега Дубай — «келажак шаҳри» деб аталади?

Форс кўрфази бўйида жойлашган Дубай шаҳри ҳозирда кўпчилик томонидан «келажак шаҳри» дея тилга олинади. Бир пайтлар саҳронинг бир қисми бўлган ва ундан «тортиб олинган» ушбу шаҳар ҳақида сизга батафсил маълумот берамиз.

UzAirways Фарғона — Дубай йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда
12 октябр 2022, 18:53

UzAirways Фарғона — Дубай йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўймоқда

UzAirways Фарғона ва Дубай ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Шунингдек, авиакомпания Тошкентдан Шаржага рейсларни кўпайтирмоқда.

Дубайда бир тонналик мега-палов тайёрланди (фото,видео)
10 декабр 2021, 18:40

Дубайда бир тонналик мега-палов тайёрланди (фото,видео)

Дубайда ўзбекистонлик ошпаз Баҳриддин Чустий 1000 килограммлик мега-палов тайёрлади. Ош «ЭКСПО-2020» Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон куни доирасида тайёрланди. Уни икки мингдан ортиқ киши татиб кўрди.

Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади
30 июн 2021, 11:48

Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади

Қозоғистон cавдо ва интеграция вазири Бахит Султонов Ўзбекистонга сафари давомида иккита шартнома имзолашга эришди. Хусусан, Қозоғистон компанияси ўзбек гилосини кейинчалик Дубай савдо тармоқларида сотиш учун харид қилишни режалаштирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг