Тошкентда шанба куни учта автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди пойтахт ИИБ матбуот хизмати.

Ҳодиса соат 13:00 атрофида Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасидаги Тахтапул кўпригида содир бўлган.

changan, cobalt, matiz, аварияДастлабки маълумотларга кўра, кичик Changan юк машинаси ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган Matiz, кейин эса ўз бўлагида ҳаракатланаётган Cobalt билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса натижасида Matiz’нинг 1984 ва 2002 йилларда туғилган йўловчилари олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

changan, cobalt, matiz, авария

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.