Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 24 февраль соат 16:12 да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 39,97 градус шимолий кенглик; 67,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 190 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шароф Рашидов туманида 2−3 балл, 13 км;
  • Жиззах шаҳрида 2−3 балл, 18 км;
  • Бахмал туманида 2 балл, 27 км.

Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда икки марта (1, 2) сезилганди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввалроқ, «Газета.uz» нима учун барча зилзилаларни башорат қилиб бўлмаслиги ҳақида олимлар билан суҳбатлашганди.