Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасининг очилиши баҳор охирига режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.

Реконструкция ишлари кутубхоналар ва китоб фондлари билан ишлашга ихтисослашган Ludi Architects (Санкт-Петербург) архитектура бюроси лойиҳасига асосан 2020 йил сентябрь ойида бошланган. Тарихий бинони ҳомийлар ҳисобидан таъмирлаш ишлари 2021 йил мартига қадар якунланиши режалаштирилганди. «Газета.uz» лойиҳа муаллифи, бюро раҳбари Любовь Леонтьева билан суҳбатни эълон қилган.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

Ҳозирда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунгача бино иншоотлари мустаҳкамланиб, янги муҳандислик тизими жорий этилган. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бино интерьери ва кириш қисмининг якуний эскизларини тақдим этган, унинг олдида кичик жамоат майдонларини ташкил этиш ва жиҳозлаш режалаштирилган.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

«Ҳар қандай янги жамоат биноси қандайдир режани кўзлаши керак. Республика болалар кутубхонасига келсак, унинг миссияси таълим, маданият ва мулоқот ҳисобланади», — дейди жамғарма ижрочи директори Гаянэ Умерова.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

«Биз ҳамма учун очиқ бўлган замонавий макон яратмоқдамиз — унда ҳеч қандай чекловлар бўлмайди, одамлар уни кашф қилишни истайди. Кутубхона шундай режалаштирилганки, болаларга атрофдаги дунёни ўрганишга, дунёқарашини кенгайтиришга ва янги тажриба орттиришга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди», — таъкидлайди у.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

«Биз одамлар бу маконда яшашини ва уни ўзлари учун мослаштиришларини истаймиз. Шунда ходимлар ўз фарзандларини бу ерга олиб келиши, уйдан гуллар келтириши, меҳмонлар мезонин [турар жой биносининг унча катта бўлмаган ўрта қисми тепасига қурилган хона]да китоб ўқиши, амфитеатр зинапоясида ўтириши, таълим тўгарагига ёзилишлари мумкин», — дея қўшимча қилди Гаянэ Умерова.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

Кутубхона майдони кўп функцияли бўлиши режалаштирилган: ўқув залларидан ташқари, болалар учун коворкинг майдони, лабораториялар ва рақамли контентлар билан ишлаш учун студиялар ҳам бўлади. Шунингдек, мажмуада маърузалар ва маҳорат дарслари учун кенг ўзгарувчан зал ташкил этилади.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

«Реконструкция интерьернинг қолган элементлари ва тартибига минимал таъсир кўрсатди. Лойиҳа архитекторлар томонидан бино тарихий кўринишининг дизайн жиҳатдан замонавий давоми сифатида ишлаб чиқилган», — дейилади фонд хабарида.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

«Тарих билан ишлаш ҳар доим чекловларга сабаб бўлади. Бироқ шундай шароитларда айрим ечимлар пайдо бўлади. Мисол учун, замонавий элементлар қўшимча функционал майдонлар ва биноларни яратиш имконини беради», — деди реконструкция лойиҳаси муаллифи Любовь Леонтьева.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

Мебелларнинг деярли барчаси архитекторларнинг муаллифлик чизмалари бўйича буюртма асосида тайёрланади.

маданият жамғармаси, республика болалар кутубхонасимаданият жамғармаси, республика болалар кутубхонасимаданият жамғармаси, республика болалар кутубхонаси

Улар кутубхона учун махсус ишлаб чиқилган. Бунга сақлаш тизимлари, столлар, маърузаларни тинглаш, ўқиш ва дам олиш учун жойлар ва аудио билан индивидуал ишлаш учун кабиналар киради.

Барча мебеллар ногиронлиги бор шахслар учун ҳам мослаштирилган. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.