Қашқадарё вилояти Қарши туманида Cobalt 33 ёшли пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастурида хабар қилинди.

11 февраль куни соат 18:00 ларда Қарши туманида тезликни меъёридан оширган Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 33 ёшли аёлни уриб кетди. Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этди.

«Иккита болам етим қолди. Бу пиёдалар ўтиш жойидан ёш болалар кўп ўтади. Шу жойдан қўрқиб болларимни ҳам шу ердаги мактабга бермагандим. Иложи бўлса шу ерга светофор ўрнатиб, чироқлар ўрнатилса [яхши бўларди]», — дейди марҳуманинг турмуш ўртоғи.

Пиёдалар ўтиш жойининг остида ер ости ўтиш жойи борлиги аниқланган. Аҳоли вакилларининг айтишича, бу туннель жуда қаровсиз ва қўрқинчли.

йтҳ, қашқадарё

йтҳ, қашқадарё

«Бу ерни аҳволи жуда оғир, туннелни ишга тушириб берса, ўқувчилар ҳам, катталар ҳам шу ердан (ер ости ўтиш жойи) ўтса йўлларимиз оз бўлса ҳам хавфсиз бўлар эди», — дейди аҳоли вакили.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов бошланган.