15 январь куни Тошкентдаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилганди. 26 январь куни пойтахт ҳокимлиги ушбу чеклов бекор қилинганини маълум қилди.

«Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётганлиги ва ҳолат барқарорлашаётганлиги боис юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Бунгача барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолияти эрталаб соат 10:00 дан 17:00 га қадар давом этаётганди.