Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида Damas ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Ҳодиса Нукус шаҳри «Шоирлар» ОФЙдан ўтувчи ички йўлидаги чорраҳалардан бирида Damas ва Gentra автомашинаси ҳайдовчиларининг бир бирига йўл бермагани сабаб юз берган.

Оқибатда Damas автомашинасида келаётган йўловчиси жароҳат олиб, кўкрак қафаси қисилиши ва бош мия жароҳати ташхиси билан шаҳар тиббий ёрдам кўрсатиш марказига олиб кетилган. Муолажаларга қарамасдан фуқаро шифохонада вафот этган.

Ҳолат бўйича Нукус шаҳри ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса юз берган сана ҳақида эса маълумот берилмаган.