Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ кунларда республикадаги табиий сув ҳавзалари, шаршара ва ариқларда сув музлаб, бир муддат оқишдан тўхтади. «Газета.uz» ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ана шундай манзилларнинг фотосуратларини бир саҳифага жамлади.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Музлаган Сувтушар шаршараси. У «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Япон боғидаги кўл

Миллий боғдаги собиқ Комсомол кўли




Тошкентда бундай совуқ узоқ йиллар давомида биринчи марта кузатилди. Бу вақтда «Миллий боғ»даги Комсомол кўли музлаб қолди.

Товоқсой шаршараси

аномал совуқ, тоғ, шаршара, қиш

Тошкентдан 50 км узоқликда жойлашган Товоқсой шаршаралар водийсида қирққа яқин шалола бўлиб, ундан 7−8 таси катта шаршара ҳисобланади. Уларни кўриш учун Бўстонлиқ туманидаги Товоқсой қишлоғига бориш керак. Бунда тур орқали гидлар, шунингдек, шахсий машинадан фойдаланиш мумкин. Ҳудудга поезд ёки Ғазалкентга кетадиган маршруткалар билан ҳам борса бўлади.

«Зомин» давлат қўриқхонаси табиат манзаралари

Фото: Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Тасвирдаги манзаралар қўриқхона ҳудудидаги «Чортанги» дарасида суратга олинган. Ҳудуд тўртта дарани ўзига бирлаштиради. У ерда асосан ёввойи ҳайвонлар, судралиб юрувчилар ва қушлар яшайди. Даралардаги тоғ чўққиларига бургутлар ин қуриб кўпаяди.

Тоғларда йил давомида сақланиб турадиган қорлардан ҳосил бўлган ирмоқлар дара орқали ўтиб, харсангтошларга урилиб, гўзал шаршараларни ҳосил қилади. Айни кунларда шаршаралар деярли музлаган.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Сангардак шаршараси

Ҳисор тоғ тизмалари этагидаги мазкур шаршара денгиз сатҳидан икки минг метр юқорида жойлашган. Баландлиги қарийб юз метрни ташкил этадиган шаршара ғорлар ичидаги карст дарёларидан вужудга келиб, қоятошлар орасидан сизиб чиқади.

Амударё ҳам қисман музлаб қолди

аномал совуқ, тоғ, шаршара, қиш

12 январь санасидан бошлаб Амударёнинг Қорақалпоғистондан ўтган қисми музлаганди. Мўйноқ туманидан ўтувчи «Қизилжар» гидрологик постида Амударё суви музлаш ҳолатига ўтди. Бу ерда ҳаво ҳарорати -30 даражагача совуқ бўлмоқда.

«Чотқол» давлат биосфера қўриқхонасида қиш манзаралари

Қўриқхона Тошкент вилоятининг Паркент тумани тоғли ҳудудида, Чотқол тоғ тизмаларининг жануби-ғарбида жойлашган. Маскан Ғарбий Тяньшаннинг улкан ва ноёб ўсимликлари, ҳайвонот ва қушларини ўрганиш, сақлаб қолиш ва кўпайтириш мақсадида иш олиб боради.