Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги статистик маълумотларнинг бошқа давлатлар, жумладан, газ экспорти ва импорти бўйича тафовутларга изоҳ берди.

Агентликнинг қайд этишича, бутунжаҳон ташқи савдо статистикаси мамлакатлар томонидан умумэътироф этилган стандартлар ва тавсияларига (божхона юк декларацияларини расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш ва ҳ.к.) таянган ҳолда юритилади.

Шу ўринда мамлакатларнинг ички тартиб-тамойилларининг бир-биридан фарқ қилиши боис исталган икки ёки ундан ортиқ мамлакатнинг ташқи савдо бўйича статистикаси солиштирилганда муайян миқдор ва ҳажмдаги тафовутлар кузатилади. Бу ҳолатни ташқи савдо статистикаси бўйича халқаро даражада умумқабул қилинган асосий ахборот манбаи — БМТнинг Сomtrade веб-сайтидан фойдаланиб, исталган давлатлар солиштирувида кўриш мумкин.

«Бу нормал, табиий ҳолат ҳисобланади. Яъни, юритиладиган ташқи савдо ҳисоби тизимидаги фарқланишлар, товарлар божхона қийматининг баҳолаш хусусиятларидаги фарқланишлар (аниқроғи божхона чегарасини кесиб ўтиши пайтида базис нархига келтирилган шартномадаги товарлар қиймати), экспорт-импортда турдош маҳсулотларни „Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси“ кодларини белгилашда ёндашувдаги фарқлар, товарларни ҳисобга олиш вақтидаги фарқлар ва бошқа омиллар бунга сабаб бўлади», — дейилади хабарда.

Шундан келиб чиқиб, мисол учун, бир давлатда календар белги бўйича, масалан, ноябр ойида шартли 10 кг маҳсулот бошқа бир давлатга божхона чегара постидан чиқиб, ҳисобга олинган бўлса, қабул қилиб олаётган давлат бу статистикани декабр ойида кўрсатиши мумкин ва ҳоказо.

Ойлар
АҚШ (экспорт)
Мексика (импорт)
Фарқ
1
689 426 486,0
829 491 280,0
-140 064 794,0
2
720 245 288,0
851 822 596,0
-131 577 308,0
3
720 482 354,0
873 745 908,0
-153 263 554,0
4
981 586 573,0
990 508 768,0
-8 922 195,0
5
1 251 857 089,0
1 297 311 605,0
-45 454 516,0
6
1 308 363 134,0
1 498 064 212,0
-189 701 078,0
7
1 126 392 133,0
1 434 140 953,0
-307 748 820,0
8
1 347 665 704,0
1 479 262 005,0
-131 596 301,0
9
1 226 950 738,0
1 488 679 232,0
-261 728 494,0
10
794 318 835,0
1 149 085 430,0
-354 766 595,0
11


0,0



0,0
Жами
10 167 288 334,0
11 892 111 989,0
-1 724 823 655,0

Боливия ва Бразилия ўртасида

Ойлар
Боливия (экспорт)
Бразилия (импорт)
Фарқ
1
492 158 426,0
437 765 400,0
54 393 026,0
2
472 114 170,0
491 946 300,0
-19 832 130,0
3
496 647 410,0
472 114 300,0
24 533 110,0
4
365 307 783,0
496 647 300,0
-131 339 517,0
5
342 875 210,0
365 307 670,0
-22 432 460,0
6
304 422 805,0
341 777 200,0
-37 354 395,0
7
374 367 800,0
1 091 157 920,0
-716 790 120,0
8
380 037 200,0
374 736 441,0
5 300 759,0
9
282 127 000,0
381 186 850,0
-99 059 850,0
10
0,0
283 272 120,0
-283 272 120,0
11
0,0
411 279 100,0
-411 279 100,0



0,0
Жами3 510 057 804,0
5 147 190 601,0
-1 637 132 797,0

Манба: Статистика агентлиги / Comtrade.

Демак, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги тафовут каби ҳолатлар Ўзбекистон билан Қирғиз Республикаси ўртасида, Ўзбекистон билан Польша ўртасида ёҳуд Қозоғистон билан Хитой ўртасида, АҚШ билан Канада ўртасида исталган товар бўйича, қўйингки, қайси бир давлатни бошқа бир мамлакат билан солиштириб кўрманг, бу каби ҳолатлар кузатилади ва бу юқорида эътироф этилганидек, юзага келиши мумкин бўлган табиий омил ҳисобланади.

«Шунинг учун, маълумотдан фойдаланувчига бу каби тафовутларни ортиқча шов-шувларга берилмасдан ўз мамлакатининг (чунки бирор-бир маҳсулотнинг ўзининг мамлакатидан чиққан ёки мамлакатига кирганлиги фактлиги ҳисобига) расмий статистикасига (статистика, божхона идоралари ёки бошқа давлат органлари) таяниш таклиф этилади», — дейилади хабарда.

«Газета.uz» аввалроқ Ўзбекистон ва Хитойнинг газ экспорти бўйича маълумотлари 159,5 млн долларга фарқ қилаётганини ёзган эди. Энергетика вазири Хитой статистикада туркман газининг транзитини ҳисобга олганини маълум қилди. «Газета.uz» ҳисоблаб, ҳатто транзитни қўшганда ҳам статистика кескин фарқ қилаётганини аниқлади.