23 январдан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланади, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.

Талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтиши учун авиа ҳамда темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 23 январга қадар узайтирилган.

Таълим муассасаларида таътил 9 январгача давом этиши, ўқиш 10 январда бошланиши керак эди, аммо аномал совуқ туфайли таътил вақти бир неча бор узайтирилган.