Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг Telegram каналида пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаатнома эълон қилинганини инкор этувчи баёнот эълон қилинди.

«Газета.uz» аввалроқ кенгаш собиқ раисга миннатдорчилик билдиргани ҳақида ёзган эди.

Кенгаш раҳбари ўринбосари Тошпўлат Матибоев ўз баёнотида депутатлар номидан собиқ ҳокимга мурожаатнома эълон қилинмаганини билдирди. «Биз бу мурожаатни қўллаб-қувватламаймиз» (хабарда ушбу қисм ҳам ўчириб ташланди — таҳр.), — дейилади баёнотда.

Шунингдек, кенгаш котибияти ўз баёнотида 16−17 январь кунлари халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ҳеч қандай йиғилиши бўлиб ўтмаганини маълум қилди.

Қуйида хабарнинг скриншоти ва унинг нашр этилганлигини тасдиқловчи каналга ҳавола эълон қилинади.

жаҳонгир ортиқхўжаев, халқ депутатлари кенгаши