Душанба куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри 8-кичик туманидаги «Ҳумо» маҳалласида узоқ вақтдан бери электр йўқлиги сабабли аҳоли, асосан, аёллар йўлни тўсиб қўйишди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда хабар ва видеолар пайдо бўлди.

Кечқурун вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов тез ёрдам гуруҳи билан бирга маҳаллага келган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеолавҳада Даврон Ҳидоятов аҳолидан узр сўраб, аномал совуқлар туфайли энергия истеъмоли кескин ошгани, кўп жойларда авариялар рўй бераётганини айтади.

Видеодан лавҳа.Видеодан лавҳа.

Маҳалладаги эски трансформатор таъмирланди. Бундан ташқари, янги трансформатор ҳам ўрнатилди. Шу туфайли бу маҳаллада электр умуман ўчмайди, деб ишонтирди Чирчиқ ҳокими.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маҳаллада яшовчи аёллар ҳокимдан кўчага чиқишга мажбур бўлганидан хафа бўлмаслигини сўрашди.

Орқа фонда ҳовлидаги олов атрофида тўпланган одамларни кўриш мумкин.

«Газета.uz» Тошкентнинг бир қатор туманларида электр ва иссиқлик таъминоти узилган уйларда яшовчилар ҳам ҳовлиларда ўт ёқиб исинишганини ёзган эди.