2022 йилда Ўзбекистон бўйича «Тез ёрдам»га жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Натижада ҳар 1000 нафар аҳолига ўртача 366 та мурожаат тўғри келди. Шундан 1 миллион 180 минг 416 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинди.

Энг кўп мурожаат Фарғона вилоятида 1 520 448 та (11,67 фоиз) қайд этилди. Шунингдек,

  • Андижон вилоятида 1 415 023 та (10,87 фоиз);
  • Тошкент шаҳрида 1 280 242 та (9,83 фоиз);
  • Тошкент вилоятида 1 262 187 та (9,69 фоиз);
  • Наманган вилоятида 1 227 318 та (9,42 фоиз) кузатилди.

Солиштириш учун, 2021 йил аҳолидан тез тиббий ёрдам хизматига жами 12 миллион 590 минг 250 та чақириқ келиб тушган.