Шавкат Мирзиёев энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб, Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилишини маълум қилди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Келтирилишича, Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш лозим.

«Қолаверса, ушбу давлатдан 4,7 млрд долларгача қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани учун ҳам бу ташриф муҳим аҳамиятга эга», — дейилади хабарда.

Хусусан, самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштиришга ҳам инвестициялар жалб қилинади. Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга ташрифи 16−18 январь кунларига мўлжалланган эди. Президент ушбу мамлакат президенти ва бош вазири билан музокара олиб боради.