Аномал совуқ об-ҳаво туфайли 766/765-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob тезюрар поездининг 16, 17, 18, 19, 20 январдаги 5 та рейси бекор қилинди. Бу ҳақда O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi матбуот хизмати хабар қилди.

Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтариш мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади.

Ушбу йўналишдаги 13, 14, 15 январдаги рейслар ҳам аномал совуқ туфайли, «йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш» мақсадида бекор қилинган эди.