10 январь куни Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон суди судлов ҳайъати 1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеалар юзасидан 28 ноябрда бошланган суд терговини якунлади. 11 январ, чоршанба куни музокаралар бошланиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

Аввал хабар берганимиздек, 19−23 декабрь кунлари 115 нафар гувоҳ, жумладан, Нукус воқеалари бўйича алоҳида жиноят иши бўйича ҳибсда сақланаётган 39 нафар судланувчи сўроқ қилинган. Сўнгра Елубай Абибулаев раислигидаги суд йил охиригача яна 180 кишини сўроқ қилди: 26 декабрда — 46 нафар, 27 декабрда — 31 нафар, 28 декабрда — 38 нафар, 29 декабрда — 54 нафар ва 30 декабрда -11 нафар.

бухорода суд, нукус воқеалари, қорақалпоғистон воқеалари

Сўнгра 4 январгача танаффус эълон қилинди. Шу куни яна 17 нафар гувоҳ, 5 нафар жабрланувчи ва 1 нафар фуқаровий даъвогар, 5 январь куни 38 нафар гувоҳ ва 2 нафар фуқаровий даъвогар сўроқ қилинди.

Жума куни судьялар ҳайъати жиноят ишига киритилган ва ашёвий далил сифатида эътироф этилган оммавий намойишлар чоғида олинган видеоёзувларни ўрганишга киришди.

Шанба куни июль воқеалари пайтида республика ички ишлар вазири бўлган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев гувоҳлик берди. У жабрланувчи мақомида бўлиб, суддан судланувчиларнинг жазосини қонун доирасида енгиллаштиришни сўраган.

Видеодалил сифатида кўрсатилган кадрлар. Манба: Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича Парламент комиссияси.Видеодалил сифатида кўрсатилган кадрлар. Манба: Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича Парламент комиссияси.

Айбланувчилардан бирининг адвокати «Газета.uz»га видеоматериаллар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан тақдим этилганини маълум қилди. Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси кўрсатилган баъзи лавҳаларни эълон қилди.

Уларда асосий гумондор Даулетмурат Тажимуратовнинг 1 июль куни масжиддаги нутқидан парча бор. Видеода у Жўқорғи Кенесдан 5 июль куни (бу ҳақда аввал ҳам бир неча бор хабар берилган эди)"Қорақалпоғистон озодлиги учун" «қонуний» ва «тинч» митинг ўтказишга рухсат сўраш ниятида эканлигини айтган. Уни «қорақалпоқларга бош» қилишларини ва халқ унга эргашишларини сўрайди. Нутқ Қорақалпоғистонда интернетнинг тўхтатилиши ва республика аҳолисининг Конституцияга киритилган ўзгартиришларни бекор қилиш ҳақидаги чақириқларига жавобан ҳокимиятнинг сукут сақлаши фонида бўлиб ўтди.

Видеоматериалдан лавҳа.Видеоматериалдан лавҳа.

Тажимуратов дронлар «оммавий тартибсизликлар» иштирокчиларини тасвирга олиш учун ишлатилганини айтган ИИВ ходимига савол берди. «Шунинг учун биз обзор кўринишида эмас, балки фуқаролар шахсини аниқлаш учун йирик планда тасвирга олдик», — деди у.

Адвокат «Газета.uz»га видеоматериаллар Жўқорғи Кенгеснинг собиқ раҳбари Мурат Камалов ва Аманбай Оринбаев ҳамда Давлетмурат Тажимуратов ўтирган Prado автомобили рулида ким ўтирганини аниқлашга имкон берганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, машинани Аҳмад исмли ҳайдовчи бошқарган.

бухорода суд, нукус воқеалари, қорақалпоғистон воқеалари

Гумонланувчи Азамат Турданов.
ЖКнинг собиқ раҳбари Мурат Камалов судда кўрсатма бермади. Бу ҳақда Даулетмурат Тажимуратов суддан сўраган эди. Парламент комиссияси аъзоси Гулноз Мамарасулова ҳам суддаги нутқида бунинг муҳимлиги тўғрисида маълум қилган эди.

9 январь куни суд видеоёзувларни ўрганишни давом эттирди ва 1 нафар фуқаровий даъвогар ва 2 нафар гувоҳни сўроқ қилди, дея маълум қилди Олий суд.

10 январ куни жиноят ишида мавжуд ёзма далиллар, экспертларнинг хулосалари ва тергов ҳаракатлари баённомалари тафтиш қилинди. Шундай қилиб, суд тергови якунланди.

Кейинги суд мажлиси 11 январь куни соат 14.30 га тайинланган бўлиб, унда тарафларнинг музокаралари эшитилади.

бухорода суд, нукус воқеалари, қорақалпоғистон воқеалари

Жиноят-процессуал кодексига кўра, музокараларда прокурорлар, сўнгра жабрланувчилар, фуқаровий даъвогарлар ёки уларнинг вакиллари, ҳимоячилар ва судланувчилар сўзга чиқади.