Жаҳон тиллари университетига қарашли ер майдони 0,5 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Университети ректорининг мурожаати, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси тақдимнома киритиб, Паркент тумани, «Бошқизилсой» массивида жойлашган ер майдони вилоят тасарруфига қайтарилди.

Мазкур ер майдони 1973 йилда Юқори Чирчиқ район депутатлар совети ижроия қўмитасининг қарори билан Республика рус тили ва адабиёти педагогика институти (Ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети)га «соғломлаштириш ва дам олиш маскани» қурилиши учун ажратилган эди.

Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони келгусида белгиланган тартибда самарали фойдаланиш учун захирага қайтарилган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори имзоланди, дейилади хабарда.