Сурхондарёда Nexia ва Nexia-3 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 19 декабрь куни соат 07:30 ларда М-41 автомобиль йўлининг 1609-километрида Термиз-Денов йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 билан яна бир Nexia ўзаро тўқнашди.

Nexia-1 ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этди. Қолган уч нафар йўловчи ва Nexia-3'нинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

йтҳ, сурхондарё

Ўрганишлар давомида аниқланишича, чорраҳада вақтинчалик электр энергияси узиб қўйилгани сабаб ўрнатилган светофорнинг ишламаган. Йўл белгилари билан тартибга солинган ушбу чорраҳада Nexia-1 автомобили асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3'га йўл бермасдан, ҳаракатланиб чиқиб келган. Светофор ноқонуний электр тармоғига улангани учун тармоқдан ажратиб қўйилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.