«онкология» тегли мақолалар


Президент: Бюджетдан маблағ ажратилса-да, онкологик беморлар дориларни 10 баробар қиммат сотиб олишга мажбур
5 феврал 2024, 15:27

Президент: Бюджетдан маблағ ажратилса-да, онкологик беморлар дориларни 10 баробар қиммат сотиб олишга мажбур

Президент онкологик беморларга дорилар вақтида етиб бормаслигига сабаб бўлаётган «ўйинлар»ни танқид қилди. «Эндокринология, кардиология, шошилинч хизматда ҳам бундай фактлар етарли», — деди у. Давлат раҳбари, шунингдек, дориларнинг яширин айланмасига етарли чора кўрилмаётгани ҳақида ҳам гапирди.

Онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига мукофот жорий қилинади
5 феврал 2024, 14:20

Онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига мукофот жорий қилинади

Ўзбекистонда онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига мукофот бериш жорий қилинади. Бу тажриба 1 майдан Қашқадарёда бошланади ва келгуси йилдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда кўкрак бези саратони онкологиянинг энг хавфли турларидан бири ҳисобланади. У билан қандай курашиш мумкин?
31 январ 2024, 20:46

Ўзбекистонда кўкрак бези саратони онкологиянинг энг хавфли турларидан бири ҳисобланади. У билан қандай курашиш мумкин?

Кўкрак бези саратони Ўзбекистонда саратон касалликлари орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, бироқ уни эрта босқичларида даволаш мумкин. Диагностика учун маммографлар, малакали радиолог ва рентген-лаборантлар керак. Касаллик ҳақида батафсил — «Газета.uz» материалида.

«Тошкентда „оталар чойхонаси“ ва гуллар учун пул бор, лекин ҳоспис учун йўқ». Шифокорлар — ҳоспис қурилишини якунлаш кечиктирилгани ҳақида
22 декабр 2023, 11:44 1

«Тошкентда „оталар чойхонаси“ ва гуллар учун пул бор, лекин ҳоспис учун йўқ». Шифокорлар — ҳоспис қурилишини якунлаш кечиктирилгани ҳақида

Онкологлар Тошкент бюджетида саратонга чалинганлар билан ишлаш тажрибасидан бутун мамлакат бўйлаб фойдаланиладиган ҳоспис қурилиши учун «пул йўқлиги»дан норози. Парламентда ҳокимлик вакили пул етишмаслигини айтди. Депутатлар чора кўриш ва апрелга қадар қилинган ишлар юзасидан ҳисобот беришни сўради.

Онкология маркази ҳам савдодан олиб ташланди
20 декабр 2022, 10:23

Онкология маркази ҳам савдодан олиб ташланди

Онкология марказининг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари сотувдан олиб ташланганди. Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилишича, марказнинг ўзи ҳам савдодан олиб ташланган.

Онкология марказининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари сотувдан олинди
16 декабр 2022, 17:54

Онкология марказининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари сотувдан олинди

Ноябрь ойида Республика онкология маркази ва унинг Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти филиаллари электрон-онлайн аукционга қўйилганди. Маълум бўлишича, марказнинг икки филиали сотувдан олинган, марказнинг ўзи янги комплексига кўчиб ўтади.

Ягона онкология мажмуаси Mimar Group томонидан ёпиқ қарор асосида қурилмоқда
25 ноябр 2022, 22:27 1

Ягона онкология мажмуаси Mimar Group томонидан ёпиқ қарор асосида қурилмоқда

Республика онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини бирлаштирган умумий қиймати 600 млрд сўмлик ягона онкология мажмуаси қурилиши Mimar Group компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарорида кўзда тутилган, дея маълум қилди ССВ вакили.

Онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари бир комплексга бирлашади
21 ноябр 2022, 15:20

Онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари бир комплексга бирлашади

Тошкентнинг Шифокорлар кўчасида Онкология марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда. Унда Онкология маркази, унинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиали жойлаштирилади. Бўшаган 3 та бино сотувга қўйилди.

2022 йилдан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази мустақил фаолият юритади
15 октябр 2021, 15:13

2022 йилдан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази мустақил фаолият юритади

2022 йилдан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади ва мустақил фаолият юритади. Беморларга Тошкентга темир йўл ва авиатранспорт келиш ҳаражатлари қоплаб берилади. Бунинг учун уларга имтиёзли йўлланма ёки ваучерлар берилади.

Тошкент шаҳри ва вилояти онкология касалхоналари ягона муассаса сифатида бирлаштирилади
15 июн 2021, 09:40

Тошкент шаҳри ва вилояти онкология касалхоналари ягона муассаса сифатида бирлаштирилади

Онкологик касалликлар бўйича энг кўп мурожаатлар пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларига тўғри келмоқда. Уларда барча беморларнинг қарийб 37 фоизи даволангани қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналарини ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклифи билдирилди. «Натижада салоҳиятли мутахассислар ва юқори технологик ускуналар бир жойда жамланиб, даволаш сифати ошади, беморлар сарсон бўлишининг олди олинади», — дея таъкидлади президент матбуот хизмати.

Жанубий Корея тажрибаси ва технологиялари асосида онкологик шифохоналар қурилади
3 июн 2021, 18:08

Жанубий Корея тажрибаси ва технологиялари асосида онкологик шифохоналар қурилади

Жанубий Корея Ўзбекистонга онкологик шифохоналар қуриш тажрибаси ва технологияларини тақдим этади. Тошкентда ихтисослаштирилган онкологик касалхоналар қуриш ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкологик касалликларга чалинганларга ёрдам бериш фонди ташкил қилинади
14 апрель 2021, 11:41 1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкологик касалликларга чалинганларга ёрдам бериш фонди ташкил қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкогемотологик ва даволаш мураккаб бўлган касалликларга чалинган беморларни даволашга кўмаклашиш учун жамғарма ташкил этилмоқда. Фонд тиббий ускуна ва дори-дармонларни, реактивларни сотиб олади ва операция учун хориждан мутахассисларни таклиф қилади.

Ezgu Amal фонди онкологик ёрдам сифатини яхшилашни сўраб, президентга мурожаат қилди
4 феврал 2021, 17:34

Ezgu Amal фонди онкологик ёрдам сифатини яхшилашни сўраб, президентга мурожаат қилди

«Тиббиётимиз даражасини тубдан яхшилаш ва саратон касаллигига чалинган болаларга яшаш имконини бериш зарур». Ezgu Amal жамоат фонди президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, болалар онкологияси ва гематологияси йўналишлари бўйича ташхис қўйиш ва даволаш сифтаини яхшилашни сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг