ASUS ноутбукларининг ҳозирги моделлари қаторида турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган кўплаб замонавий ноутбуклар мавжуд, аммо уларнинг орасида биттаси алоҳида ажралиб туради. Янги ASUS Zenbook 17 Fold OLED модели имкониятларининг кўплиги билан ўзига маҳлиё қилибгина қолмай, иш, ўқиш ва дам олиш вақтида сизга ҳақиқий ёрдамчи бўла олади. У ноутбукдан планшетга, планшетдан моноблокка, моноблокдан электрон китобга ва яна олдинги ҳолатига — эгаси хоҳлаган кетма-кетликда айлана олади.

Zenbook 17 Fold OLED тиниқлиги (тасвир пикселлари) 2,5К ва диагонали 17,3 дюйм бўлган сенсор дисплейга эга. Унинг осон букилиши экрани 12,5 дюймли ихчам компьютерга айланиш имконини беради. Ажратилиб олинадиган ErgoSense Bluetooth клавиатураси ундан бақувват темирли классик ноутбук ёки ўйин ва видеоконтент кўриш учун планшет форматида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг ичига эса Intel Core 16 ГБ оператив хотира ва 1 ТБ хотирага эга 12-авлод процессори ўрнатилган.

реклама

Премиал дизайн

Ноутбук катта замонавий картон қутида етказилиб, уни бир неча осон ҳаракатлар билан Zenbook 17 Fold OLED`нинг тагига қўядиган нарсага айлантирса бўлади. Ичида — гаджет учун аъло сифатли чарм ғилоф, қувват олиш учун симли адаптер, USB-A USB-C ўтказгичлари (переходниклар), симсиз магнит клавиатура ва ноутбук-трансформернинг ўзи мавжуд бўлади.

ASUS брендининг ўзи ўтказган тадқиқотлар маълумотларига кўра, Zenbook 17 Fold OLED ноутбуки 17-дюймли йиғиладиган дисплейга эга дунёдаги биринчи ноутбук бўлди. Ускунага барқарор қувватни таъминлайдиган энг замонавий техник хусусиятлар хос бўлибгина қолмай, у бетакор дизайни билан ҳам ажралиб туради.

Букилган ҳолатда Zenbook 17 Fold OLED замонавий ноутбук кўринишига эгалиги учун жуда жозибадор кўринади, чунки у қиммат блокнот ёки чарм ғилофдаги ҳамёнга ўхшайди.

реклама

Корпусни ишлаб чиқаришда қўлланилган қиммат материаллар туфайли Zenbook 17 Fold OLED`ни нафақат томоша қилиш ёқимли, балки ундан фойдаланиш ҳам жуда қулай: ускунани қўлда ушлаганда инсон ўзида тасвирлаб бўлмайдиган ҳиссиётларни туяди. Корпуснинг юпқалиги ҳам ускуна эргономикасига ижобий таъсир қилади: очилган ҳолатда атиги 8,7 мм ва ихчам ноутбуклар учун вазннинг камлиги — атиги 1,5 кг.

Ўзига ҳос экран

Zenbook 17 Fold OLED`ни очаётиб ҳайратдан ёқа ушламаслик қийин — ускунадаги катта эгилувчан ранг-баранг дисплей келажак ҳақидаги киноларни эслатиб, ҳаммани лол қолдиришга қодир. Эгилувчан экранли ноутбук — бу компьютерлар дунёси учун гаджетларнинг имкониятлари чегараларини кенгайтиришга қаратилган янги технология бўлиб, у ишда ва уйда кундалик вазифаларни бажаришга ёрдам беради.

Эгилувчан дисплей туфайли Zenbook 17 Fold OLED ноутбук бўлибгина қолмайди. Олинадиган клавиатурадан ажратгандан сўнг, гаджет экранининг пастки қисмидан матн теришда фойдаланса бўлади. Бундан ташқари, қурилма тўлиқ ёйилади, ўрнатилган таг қисмини очса ҳамда гаджетни горизонтал ҳолатда қўйса бўлади. Бу эса унда видеоконтентни кўриш ёки ундан «сичқонча» ва клавиатура ёрдамида моноблок сифатида фойдаланиш учун айни муддао.

Жами олтита фойдаланиш режими мавжуд:

  1. Экранли клавиатура ҳолатида ноутбук.
  2. Планшет.
  3. ErgoSense Bluetooth клавиатурали ноутбук.
  4. Китоб режими.
  5. Шахсий компютер.
  6. Ажратилган экран ҳолидаги кенгайтирилган режим.

Эгилувчан дисплейнинг барча хусусиятларидан максимал даражада фойдаланиш учун АSUS ишлаб чиқувчилари барча иш жараёнларини тартибга солишга ёрдам берадиган ScreenXpert ойна менежерини тақдим этишди.

реклама

Zenbook 17 Fold OLED дисплей тасвирининг пикселлари очилган ҳолатда — диагональ 17,3 дюйм бўлганида 2560×1920 га, томонлар мутаносиблиги эса — 4:3 га тенг. Диагонали 12,5 дюйм бўлганидаги йиғилган ихчам ҳолатида эса тасвир 1920×1280 пиксель бўлиб, томонлар мутаносиблиги 3:2. Матрица тасвирининг янгиланиш частотаси 60 Гц, жавоб бериш вақти эса — 0,2 милли сонияга тенг.

Бу ноутбук ажойиб ранг узатиш хусусияти ва ҳақиқий жилоларга эга АSUS тақдим қилган илғор OLED экрани билан жиҳозланган. Бунинг ёрдамида у профессионал ижодкорлик, юқори сифатли контент яратиш ва график материаллар билан ишлаш учун мос келади. Бундан ташқари, OLED ўзининг тузилиши туфайли суюқ кристалли дисплейларга қараганда зарарли кўк рангни анча камроқ таратади. Бу эса фойдаланувчи кўзлари учун анча хавфсизроқдир.

Юқори сифатли овоз

Zenbook 17 Fold OLED иш учун универсаллиги фақат ёрдамчи эканлигида эмас. Ушбу гаджет яхши акустик тизимли телевизорнинг ўрнини боса олади ҳамда юқори сифатли овозда катта экран орқали ёқтирган видеоконтентни томоша қилишдан баҳраманд бўлиш имконини яратади.

Янги ихтиронинг корпусида Harman Kardon мутахассислари томонидан сертификатлаштирилган аудиотизим мавжуд. Ҳар бир томошабин экранда содир бўлаётганларни аниқ эшитиши учун тизим корпусида тўртта баланд овозли динамик жойлаштирилган. Бундан ташқари, ноутбук Dolby Atmos фазовий аудио эффектларини қўллаб-қувватлайди ва сиз ўзингизга таниш бўлган мусиқаларни янгидан кашф қиласиз.

Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, Zenbook 17 Fold OLED мультимедиа контентини юқори сифатли қайта ишлаш ва тинглаш учун икки каналли «ақлли» кучайтиргичга эга. Ноутбук кучайтиргичи динамикларни жуда баланд овоз даражасида ҳам шикастланишдан ҳимоя қилади, товуш софлигини таъминлайди ва бутун частота спектрининг овозини оширишга қодир.

реклама

Шунингдек, ноутбук корпусида сунъий интеллект асосида ишлайдиган самарали овозни «ютиш» технологиясига эга тўртта микрофон жойлаштирилган. Тез-тез видео қўнғироқ қиладиганлар учун бу хусусият айниқса муҳимдир, чунки бунинг натижасида сиз турли шовқинлардан хавотир олмасангиз ҳам бўлади — ClearVoice Mic функцияси овозни ёзиш вақтида фондаги товушларни «тозалайди».

Бундан ташқари, Multi-Presenter функцияси конференц-қўнғироқлар пайтида алоҳида овозлар баландлигини «текислаб» беради. ClearVoice Mic фойдаланувчи суҳбатдошини равшан эшита олиши учун аудиони шовқинлардан тозалаб, товушни ажратиб беради.

ErgoSense Bluetooth клавиатурали ноутбук

Zenbook 17 Fold OLED`да эгилувчан экраннинг борлиги билан шартланган асосий хусусиятлардан бири — бу олинадиган ErgoSense Bluetooth клавиатурасидир. У ноутбук корпусига ускунага мустаҳкамликни таъминлайдиган магнитлар ёрдамида маҳкамланади ва

Bluetooth 5.2 интерфейси орқали уланади.

Жуда юпқа енгил корпусига қарамай, клавиатура 1,4 мм чуқурликка кирадиган тугмалар билан жиҳозланган, бунинг натижасида фойдаланувчилар унда ишлашда қулайликни ҳис қилишади. Бундан ташқари, ҳар бир тугмача 0,2 мм чуқурликкача босилиб, бу унга қарамаган ҳолда ҳам керакли клавишани топиш имконини беради.

реклама

Клавишалардан ташқари, ErgoSense клавиатураси гидрофобик ва олеофоб қопламали тўлақонли тачпад билан таъминланган бўлиб, бу тозалаш жараёнини осонлаштиради ва сатҳни едирилишдан асрайди. Шунингдек, бу клавиатура кўп вазифали режимда унумдорликни ошириш учун бир лаҳзада бир қурилмадан иккинчисига ўтиш имконини беради.

Ғайриоддий қувват

Zenbook 17 Fold OLED`нинг ичида техниканинг сўнгги сўзида бажарилган «мағзи» бор — бу 12-авлод Intel Core i7 процессори, Intel Iris Xe график ядроси, 16 ГБ оператив ва 1 ТБ SSD-хотира. Операцион тизим сифатида ASUS брендининг махсус дастурий таъминотига эга янги Windows 11 Pro тақдим этилган.

Ноутбук Intel компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва Intel Еvо стандартига жавоб беради, бу эса қурилманинг сезгирлиги, юқори тезликда уйқу режимидан чиқиши, узоқ вақт автоном ишлаши, тез қувват олиши ва барқарор коммуникациявий имкониятларни ўз ичига олади.

Зарядлаш қурилмаси ва электрон улагичлар

Zenbook 17 Fold OLED аккумулятори литий-ион технологияси асосида ишлаб чиқилган ва 75 Вт/с қувватга эга. У 9,5 соатгача 1080 пискселли видеони узлуксиз кўриш имконини беради. Эътиборли жиҳати шундаки, АSUS компанияси фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида гаджетга блокдангина эмас, балки кучланиши 5 дан 20 Вт/c гача бўлган бошқа ускуналардан ҳам қувват олиш имкониятини яратди.

реклама

Айтгандек, улагичларга тўхталсак: ноутбукда уларнинг ортиқчаси йўқ: иккита Thunderbolt 4 (USB-C) ҳамда микрофон ва қулоқчинни улаш учун бирлаштирилган қурилма. Ноутбукка USB-А орқали ускуналарни улаш учун тўплам ичида етказиладиган тегишли ўтказувчидан фойдаланса бўлади. Thunderbolt 4 ёрдамида гаджетни қувватлантирса, бир вақтнинг ўзида иккитагача ташқи 4К-мониторларни уласа ва маълумотларни сониясига 40 Гбит тезликда юборса бўлади.

Ишончлилик ва ҳимоя

Янги юқори технологияли Zenbook 17 Fold OLED ноутбуки ўзининг ишончлилиги билан ажралиб турадиган эгилувчан дисплей билан жиҳозланган — АSUS мутахассислари ноутбукнинг шарнирини синовдан ўтказишди ва уни 30 000 марта очиб ёпишди. Бундан ташқари, гаджет MIL-STD-810H ҳарбий-саноат ишончлилиги стандарти бўйича бир қатор синовлардан ва АSUS ички текширувидан муваффақиятли ўтди.

Гаджет корпусини эҳтиёткорлик билан сақлашдан ташқари, ундан фойдаланаётган ҳар бир инсон ноутбук ичидаги маълумотларнинг ишончли ҳимоясидан хавотирда бўлади. Zenbook 17 Fold OLED интеллектуал 5 МП ва инфрақизил HD-камерага эга бўлиб, улар эгасига юқори даражадаги ҳимояни таъминлай олади. Шундай қилиб, инфрақизил HD-камераси Intel Visual Sensing назоратчиси асосида ишлайдиган AdaptiveLock автоматик қулфлаш технологияси билан жиҳозланган.

Энди фойдаланувчи компютеридан узоқлашганда, у ичидаги маълумотларни автоматик равишда блоклайди, шунда ҳеч қандай бегона одам гаджет ичида сақланган махфий маълумотларга «тегина олмайди». Эгаси ноутбук ёнига қайтганида эса у уни таниб, автоматик равишда қулфини очади.

реклама

Хулоса

ASUS Zenbook 17 Fold OLED — бу келажакдан келиб қолган кундалик фойдаланишда қулай бўлган технологик гаджет бўлиб, у эгасини лол қолдирадиган, ишда, ўқишда ва дам олишда ишончли дўст бўла оладиган ускуна бўлиб хизмат қилади.

У ихчам ноутбук, катта планшет, видеo томоша қилиш учун катта экран ва ҳатто уланадиган клавиатурали тўлиқ компьютер бўлиши ҳам мумкин. Ва буларнинг барчаси ихчам замонавий услубда мужассамдир.

ASUS Zenbook 17 Fold OLED`ни Ўзбекистондаги электроника дўконларида, шунингдек ASUS`нинг расмий ҳамкоридан сотиб олишингиз мумкин: age.uz.

Реклама ҳуқуқлари асосида.