13 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна ортиб, 101 киши касаллик юқтирди (Бир кун аввал 58 киши). Бу ҳақда Соғлиқнисақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вирусга чалинганларнинг ярми — 57 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланди. Қолаверса, Жиззах ва Қашқадарёда ҳам 6 нафардан бемор бор.

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, республикада пандемия бошлангандан бери расман коронавирусга чалинганлар сони 248 минг нафардан ортди.