Тошкентнинг Яккасарой, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати хабар қилди.

2022 йил 28 ноябр куни ТошИЭМ ҳудудидаги Ду-300 ммли иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Яккасарой туманида Бобур, Шота Руставелли, Шоҳ Жаҳон, Муқумий, Ракат, Ўрикзор, Аския, Ҳазина боғ, Чопон ота кўчалари;
  • Шайхонтоҳур туманида Оқтепа мавзеси, Оқтепа микроҳудуд ва Нурафшон, Гулханий, Есенина кўчалари;
  • Чилонзор туманида Муқумий, Чопонота кўчалари ва 1, 2, 3, 4, 5, И, Е мавзелари.

Ушбу манзилларда иссиқлик таъминоти 28 ноябр куни тахминан 22:00 да тикланади.

Шу куни Ду-500 ммли иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Юнусобод 13, 14 ва 17 мавзелари.

Бу мавзуда эса иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти 28 ноябр куни тахминан 19:00 да тикланади.