Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари бўлиб ўтган воқеалар юзасидан душанба куни Бухоро вилояти судида ўтган суд мажлисида гумондорларнинг бир қисми айбига тўлиқ иқрор бўлди, қолганлари эса қисман тан олди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Судга Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Елубай Абибуллаев раислик қилмоқда. Жараён тўлиқ қорақалпоқ тилида бўлиб ўтмоқда — судья мазкур тилда ишни олиб бормоқда, прокуратура вакиллари ҳам айбловни қорақалпоқчада ўқиб эшиттирди, судланувчилар ҳам шу тилда жавоб бермоқда.

Аввалроқ 22 айбланувчининг ҳар бирига қўйилган айбловлар рўйхатини, уларнинг иш жойлари ёки фаолият тури тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек прокуратура томонидан қўйилган айбловларнинг қисқача тавсифини эълон қилгандик.

Судья ҳар бир судланувчидан айблов тушунарли ёки йўқлигини, қолаверса, ўз айбига иқрорлигини сўради.

Судланувчиларнинг жавоблари:

  • Даулетмурат Тажимуратов — қисман
  • Лолагул Қаллиханова — тўлиқ
  • Азамат Турданов — тўлиқ
  • Ахмет Сметуллаев — қисман
  • Даўлетмурат Джиемуратов — тўлиқ
  • Бахтияр Кадирбергенов — қисман
  • Байрам Сейтниязов — қисман
  • Аллабай Тоқимбетов — қисман
  • Қаҳарман Сейтимов — тўлиқ
  • Азамат Нуратдинов — тўлиқ
  • Сейдабулла Медетов — қисман
  • Нурлан Найипов — тўлиқ
  • Полат Шамшетов — тўлиқ
  • Разбек Бекмуратов — қисман
  • Султанбек Каипов — қисман
  • Бердах Генжебаев — тўлиқ
  • Саламат Калилаев — тўлиқ
  • Полат Нурниязов — тўлиқ
  • Саиипназар Калимов — тўлиқ
  • Нурлан Султамуратов — тўлиқ
  • Арислан Темирханов — тўлиқ
  • Амирбек Адилбеков — тўлиқ