Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 24 ноябрь куни тахминан соат 16:50 ларда Миробод туманидаги Парвона маҳалласида жойлашган 125-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари футбол ўйнаётган вақтида ўзаро урушиб кетишган.

Уларнинг жанжали шу атрофда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади хабарда.

Терговга қадар текширув натижаси бўйича Миробод тумани ИИО томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.