2−7 август кунлари Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

-52 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Маржона Худойқулова даянда Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Ён Сога мағлуб бўлди ва мусобақа кумуш медалини қўлга киритди.

Яна бир ўзбекистонлик таэквондочи Гулшаной Исмоилова эса -42 кг вазн тоифасида туркиялик Ҳайрунниса Гурбузга имкониятни бой берди ва бронза медалига эга бўлди. Ушбу вазнда эронлик Соганд Шири олтин, Гурбуз эса кумуш медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда -63 кг вазн тоифасида Назарали Назаров кумуш медалга сазовор бўлди. У финалда эронлик Матин Резаига мағлуб бўлди.