10 ой давомида гиёҳвандликка чек қўйиш борасида 1 186 ҳолат фош этилиб, 1 000 дан ортиқ шахслар жавобгарликка тортилди, дея хабар қилмоқда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хзмати.

Ўтган ой мобайнида, гиёҳвандлик йўналиши бўйича жами 135 та жиноят фош этилиб, натижада 100 га яқин шахс ушланди ва улардан 70 кг 551 гр гиёҳвандлик воситаси олинди.

Йил давомида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят содир этганлар ва уларнинг яшаш хонадонларидан жами 310 кг турли хил ва кўринишдаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, муомалага киритилишининг олди олинди.

Хусусан, «Зарбдор» ойлиги доирасида 14 ноябрь куни Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан «Баҳор» боғдорчилик-узумчилик ширкати 6-кўчасида яшовчи фуқаро, 1979 йилда туғилган Н.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Тадбирда хонадонга қуритиш мақсадида сақланаёрган, вазни 17 кг 250 гр бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат ва бошқалари юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.