Тахиатош тумани хокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн сўм пул олгани ҳолати бўйича қамоққа олинди. У 1 ноябрь куни қўлга олинган бўлса, Қорақалпоғистон прокуратураси бу ҳақда 5 ноябрь куни эълон қилди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 25 (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Прокуратура ижтимоий тармоқларда Илҳом Маткаримовнинг турмуш ўртоғи ҳам қамоққа олингани ҳақидаги хабарларни рад этди.