Фарғона вилояти Бешариқ туманида Nexia ва Mercedes иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ИИВ «Ренесанс ТВ» телеканалининг «Овоза» информацион кўрсатувига таяниб.

2022 йил 1 ноябрь куни соат 07:00 ларда Бешариқ тумани ҳудудидан ўтган 4К923 автомобил йўлида ҳаракатланиб келаётган Mercedes-Benz қарама-қарши ёналишга чиқиб кетган. Шу сабаб ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia билан тўқнашган.


Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.