Андижон туманида «Bitmain» майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мутбуот хизмати хабар берди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда терговга қадар текширувда, «I.P.» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан корхонага қарашли «Қурама» МФЙ ҳудудида жойлашган чорва фермаси ва ишлаб чиқариш биносида электр тармоғига 845 дона «Bitmain» майнинг крипто-актив қурилмалари ўрнатилгани маълум бўлди.
Бунинг оқибатида корхона давлат манфаатларига 40,4 млрд сўм зарар етказгани аниқлангди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185−2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.