«майнинг-ферма» тегли мақолалар


Фарғонада давлатга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар аниқланди
17 январ 2023, 10:59

Фарғонада давлатга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар аниқланди

Фарғона вилоятининг икки ҳудудида гўёки компьютер техникалари ва музлаткичларни таъмирлаш цехларини ташкил этиб, амалда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган майненг фермалар аниқланди. Улар давлатга жами 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди
2 декабр 2022, 11:06

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

ДХХ ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 456 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқлади. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 2 млрд 530 млн сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.

Андижонда 40 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг-ферма аниқланди
2 ноябр 2022, 21:23

Андижонда 40 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг-ферма аниқланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Андижон туманида 845 дона «Bitmain» майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлатга 40,4 млрд сўм зарар етказилган.

ДХХ Сирдарёда яна иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди
21 май 2022, 14:12

ДХХ Сирдарёда яна иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди

ДХХ Гулистон шаҳрида иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди, биринчи ҳолатда фуқаро 19 дона майнинг қурилмасини ўрнатгани аниқланди. Иккинчи ҳолатда эса тошкентлик фуқаро 148 дона майнинг қурилмаси ёрдамида февралдан бери 40 минг долларга тенг криптовалюта ишлаб чиқаргани айтилмоқда. Улар электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 660 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.

Майнерлар учун рўйхатдан ўтиш ва энергия учун оширилган тариф жорий этилади
5 май 2022, 16:31

Майнерлар учун рўйхатдан ўтиш ва энергия учун оширилган тариф жорий этилади

Ўзбекистонда майнерлар учун мажбурий рўйхатдан ўтиш, электр энергиясига оширилган тарифлар ва бошқа талаблар жорий этилмоқда. Фақатгина компаниялар майнинг билан шуғулланиши мумкин. Тўлов воситаси сифатида криптовалютадан фойдаланиш тақиқланади.

Хоразмда 2 та ноқонуний майнинг ферма фаолияти аниқланди
4 апрель 2022, 10:57

Хоразмда 2 та ноқонуний майнинг ферма фаолияти аниқланди

Янгибозор туманида фуқаролар ўз хонадонида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолиятини юритиб келаётгани аниқланди. Натижада электр тармоқлари корхоналари манфаатига умумий ҳисобда 235,1 млн сўм зарар етган. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.

Сирдарёда $7,7 млнлик криптовалюта ишлаб чиқарган ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди
30 март 2022, 11:46

Сирдарёда $7,7 млнлик криптовалюта ишлаб чиқарган ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

ДХХ Боёвут туманида хорижий корхона ва маҳаллий МЖЧ биргаликда қуён етиштириш ниқоби остида ноқонуний майнинг ферма ташкил этганини аниқлади. Бунинг оқибатида фермада 2020 йилнинг августидан бери 7,7 млн долларга тенг криптовалюта ишлаб чиқарилгани, қолаверса, катта ҳажмдаги электр энергияси учун паст нархда тўлов қилиш орқали давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани айтилмоқда.

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди
30 август 2021, 12:01

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Сирдарё вилоятида крипто-актив қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади. Корея ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 3 нафар гумондор 9,2 млрд сўмлик 3529 дона компьютер қурилмасидан ва 265,2 млн сўмлик электр энергиядан қонунга зид равишда фойдаланиб келганлиги айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг