2022 йилнинг 1 ноябрь куни Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласи бағрига қайтарилди, дея хабар қилди Омбудсман матбуот хизмати.

Улар Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича тузилган парламент комиссияси аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра Бош прокуратура томонидан озодликка чиқарилди.

Шундай қилиб, комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди. Август ойида 24 нафар, октябрда эса 38 нафар айбланувчи оиласи бағрига қайтарилган эди. Қанча айбланувчи тутқунликда қолаётганига аниқлик киритилмаган.