«қушлар» тегли мақолалар


Бухорода 1500 бош ноёб тувалоқ қуши очиқ табиатга қўйиб юборилди
3 октябр 2023, 16:56

Бухорода 1500 бош ноёб тувалоқ қуши очиқ табиатга қўйиб юборилди

Бухоронинг чўл ҳудудларига ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 1500 бош йўрға тувалоғи қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган.

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани танқидларга сабаб бўлди
8 январ 2023, 20:57 1

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани танқидларга сабаб бўлди

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани акс этган видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларни келтириб чиқарди. Боксчи ҳолат юзасидан «Газета.uz»га изоҳ берди. «[Қушлар] Қизил китобга киритилмаган-ку. Одамлар гапираверади, эътибор қилманглар», — деди спортчи.

Ангренда 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаган 8 киши жаримага тортилди
28 октябр 2022, 11:31

Ангренда 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаган 8 киши жаримага тортилди

Тошкент вилоятида Экология бошқармаси ва ИИБ ходимлари рейд тадбири ўтказиб, 8 нафар фуқаро 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаётганини аниқлади. Уларнинг ҳар бирига 3 млн сўм жарима қўлланди. Қушлар табиатга учириб юборилди.

Торғоқ қушлари яна Ўзбекистонга учиб келди
11 сентябрь 2020, 12:49

Торғоқ қушлари яна Ўзбекистонга учиб келди

Сентябрь ойининг бошидан бери Қашқадарёдаги Талимаржон сув омбори ҳудудида ҳар куни 2000 дан ортиқ торғоқ қушларини кузатиш мумкин. Улар — бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган дунёдаги энг ноёб қушлардандир. Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти мавсумий қушлар қўриқхонасини яратиш зарурлигини таъкидламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг