Узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет маркази.

Шу муносабат билан марказ шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига имкони борича уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш кераклигини, кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозимлигини билдирди.

Шунингдек, нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини қайд этди.

Жадвал: Ўзгидромет

«Тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида хўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади», — дейилади хабарда.