22 сентябрь — Бутунжаҳон автомобилсиз кун муносабати билан Тошкентда «Велосипед куни» тадбири бўлиб ўтади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Соат 7:00 дан 9:00 гача бўлган даврда Махтумқули кўчасининг Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси билан чорраҳасидан («Ташселмаш» чорраҳаси) «Янги Ўзбекистон» боғигача бўлган 11,5 километр узунликдаги қисми автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Акцияда иштирок этишни хоҳловчилар Ўзбекистон байроғи ўрнатилган мазкур чорраҳада жойлашган Наврўз майдонига соат 6:30 га қадар етиб келишлари мумкин.

Аввалроқ, 19−25 сентябрь кунлари Ўзбекистонда навбатдаги Европа мобиллик ҳафталиги ўтказилаётгани ҳақида ёзган эдик.