Судьялар олий кенгашининг 14 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида бир неча нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга оид масала ҳам кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда кенгаш матбуот хизмати.

Якунда кенгаш қарори билан Бухоро вилояти Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёдини ҳамда Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси Н. Баратов ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси Ф. Джалалова одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганликлари учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг раиси Б. Нормаматов ўз аризаси кўра, Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Х. Набиев вафот этганлиги сабабли ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.