Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди.

Ариза берувчи инвойс рақам орқали тўловни амалга оширгач, унга ваколатли орган томонидан QR-кодли ишончнома берилади.

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи — БҲМ нинг 3 баравари — 900 минг сўм) белгиланган.
Бунда давлат божи:

  • 1 ойгача бўлган муддатга — 10% (90 минг сўм);
  • 6 ойгача бўлган муддатга — 50% (450 минг сўм);
  • 3 йилгача бўлган муддатга — 100% (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.

Аввалроқ ягона портал орқали автомашина автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга («тонировкага») рухсатнома олиш хизмати йўлга қўйилганди.

Бу билан, 2021 йилнинг 1 сентябридан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ва «тонировка» рухсатномасини талаб этиш тартиби бекор қилинган эди.