Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маҳсулотлар ортилган автомашиналар Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди.

«Бу галги кўрсатилган ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда, оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилди», — дейилади хабарда.


420 та оилага мўлжалланган инсонпарвалик ёрдами таркибида 50 килограмдан ун, 25 килограмдан гуруч, 10 килограмдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.

Шунингдек, инсонпарварлик юклари 11−12 сентябрь кунлари қўшни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказилади.