Uzbekistan Airways Мўйноқ ва Нукус аҳолиси учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида янги рейс ташкил этилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 12 сентябрдан бошлаб Нукус-Мўйноқ-Нукус йўналишидаги қатновларни жорий қилинади. Авиақатновлар душанба кунлари амалга оширилади.

  • Нукусдан жўнаб кетиш: 09:45;
  • Мўйноққа етиб бориш: 10:45;
  • Мўйноқдан жўнаб кетиш: 11:25;
  • Нукусга етиб бориш: 12:25.

Шунингдек, фақат 9 сентябрь куни HY-012 Нукус — Тошкент йўналишида авиақатнов Мўйноқ аеропортига қўниб, йўловчиларни бортга қабул қилади ҳамда қуйида кўрсатилган жадвал бўйича амалга оширилади:

  • Нукусдан жўнаб кетиш: 09:45;
  • Мўйноққа етиб бориш: 10:45;
  • Мўйноқдан жўнаб кетиш: 11:25;
  • Тошкентга етиб бориш: 13:25.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўйноқ шаҳридаги аэропорт қайта таъмирланиб, янги кўринишда ишга туширилганди.