Молия вазирлиги фуқаролар томонидан «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида айрим лойиҳалар қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётгани бўйича эътирозларига муносабат билдирди.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, шубҳали тўпланган овозлар деб топилган лойиҳалар бўйича вазирлик томонидан ушбу мурожаатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилиши маълум қилинди. Натижалар бўйича қўшимча ахборот берилади.

«Овоз бериш жараёнининг муддати тугагач барча овозлар қайта текшириб чиқилади», дейилади хабарда.


«Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида туман ва шаҳарлар кесимида овоз бериш натижалари тўғрисидаги маълумот (8 сентябрь 12:00 ҳолатига кўра)

Маълумот учун, овоз бериш жараёнлари жорий йилнинг 17 сентябрига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет» жараёни тугагунга қадар фуқаролар ўз лойиҳалари учун кўпроқ овоз тўплаш мақсадида турли усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, текинга ичимлик улашилмоқда, ижтимоий тармоқларда овоз йиғиб берувчилар оммалашган. «Газета.uz» улардан бир нечтасини жамлаганди.