Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида икки фуқаро Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб беришни ваъда қилганликда гумонланмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бошқа бир фуқарога гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида диплом олиб бериши эвазига 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.