25 август куни Шоҳрулло Абдуллаев жаҳон супер юлдузи платина хитлар эгаси Джейсон Дерулонинг устозлигида яратилган «Алвидо» трекини тақдим этди.

Қўшиқ Spotify, Apple Music, Amazon Music, Deezer ва Yandex.Music каби мусиқа платформаларида тинглаш учун мавжуд.

Бу йил TBRG Open Лос-Анджелесда бўлиб ўтадиган ноёб устозлик формати билан қайтди. Лойиҳага машҳур Savage Love, Wiggle, Jalebi Baby ва бошқа кўплаб қўшиқлар муаллифи Джейсон Деруло устозлик қилди.

Шоҳрулло Абдуллаев билан биргаликда Dee МС (Ҳиндистон), BEK (Непал), Ҳалко (Туркия), Ива Лоренс (Сербия) ва Стопосто (Босния)ларга Джейсон Деруло устозлик қилди.

Янги санъаткорлар АҚШга саёҳат қилишди ва ўзларининг трекларини Wiltern театри саҳнасида супер юлдуз олдида ижро этишди.

Шоҳрулло Абдуллаев ўз чиқиши учун Джейсон Деруло билан бирга яратган «Алвидо» минор қўшиғини танлади.

Ўзбекистонлик ижрочи трекни яратиш жараёнида унинг репертуари учун ҳам, маҳаллий мусиқа саънати учун ҳам янгича усуллар ишлатилган. Шоҳрулло халқаро трендсеттерлардан илҳомланган элементлар, айниқса, дабстеп ва трап, ғайриоддий эшитилади.

«Мен бу қўшиқ орқали одамлар ўзларини ва бошидан кечирган туйғуларини ҳис қилишларини истайман. Мен учун битта асосий ғояни етказиш жуда муҳим эди. Қанчалик севишингиздан қатъий назар, баъзида ўзингизга ва унга ҳақиқий бахтга эришиш имкониятини бериш учун бу ҳис-туйғулардан воз кечиш ва у билан хайрлашиш вақти келади. „Алвидо“ айнан „абадият“ маъносида», — дея Шоҳрулло Абдуллаев ўз ижод ғояси ҳақида гапирди.

Театрдаги чиқиш давомида қўшиқчи санъаткорлар ва Джейсон Дерулога қўшиққа киритилган ҳис-туйғуларни етказа олди. Унинг сўзларига кўра, айни дамда томошабинларга трек хабарини тушунишга на тил, на маданий тўсиқлар халақит қилмади.

«Мен салоҳиятимни юзага чиқариш ва ўз ишининг устаси Джейсон Дерулодан сабоқ олиш имкониятидан миннатдорман. Глобал супер юлдуз билан бундай устозлик TBRG Open`22нинг ажойиб ташаббуси бўлиб, бутун дунёдан келаётган ижодкорлар учун катта имкониятларни очади», — деди Шоҳрулло, лойиҳага ўз миннатдорчилигини билдириб.

Бошқа мамлакатлардан келган ижрочилар танлаган қўшиқлар жанр ва ғоя жиҳатидан бир-биридан фарқли эди. Бу хилма-хиллик иштирокчи мамлакатларнинг мусиқий салоҳиятини янада яхшироқ очиб беришга ва уларнинг ҳозирги тенденцияларини намойиш этишга ёрдам берди.

«Мусиқа соҳасида ўқув қўлланмаси йўқ, шунинг учун мусиқачи бўлишни истасангиз, бу фақат ўзингизга боғлиқ. Аммо, агар йўлингизда шунга ўхшаш тажрибага эга бўлган одам пайдо бўлса, бу катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Менга бу лойиҳада ёқадиган нарса шу. Менимча, агар менда шундай устоз бўлганида, анча кам қийинчиликларга дуч келган бўлардим. Мен ушбу истеъдодли санъаткорларнинг шаклланишида иштирок эта олганимдан хурсандман «, — деди Джейсон Деруло лойиҳадаги иштироки ҳақида.

2017 йилда ишга туширилгандан бери TBRG Open Дэвид Гетта, The Chainsmokers, Major Lazer, Clean Bandit, Diplo ва MØ каби йирик мусиқа санъаткорлари билан ишлади. Ҳар йили санъаткорлар ҳамкорликда хитга айланган ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб тингловчиларни бирлаштирган трекларни яратадилар.

TBRG Open мусиқадан одамларни кўпроқ очиқ бўлишга ва ўз қулайлик зонасидан чиқишга ундаш учун платформа сифатида фойдаланади. Мусиқа оламида бу турли маданият ва миллатга мансуб ижрочилар ва мухлисларни бирлаштириб, янги тажрибалар яратишни англатади.

Лойиҳа янгиликларини расмий саҳифаларда кузатиб бориш мумкин.

Instagram: @tbrgopenuz
Facebook: fb.com/TBRGOpen.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.